Ўзбекистон жойлашган "Е" гуруҳидаги ҳолат билан танишинг!

Жаҳон чемпионати саралашининг 4-турида Ўзбекистон Гонконгни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Шомуродов ҳисобни очган бўлса, Эркинов захирадан ўйинга қўшилиб, фарқни иккитага ошириб қўйди. 70-дақиқада эса Ўрунов баҳсга нуқтани қўйди. 

Гуруҳимиздаги нариги ўйинда Эрон Туркманистон меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона голни биринчи тайм сўнггида Гайеди уришга муваффақ бўлди. 

Ушбу ғалабадан кейин эронликлар биринчи ўринга қайтишди. Шу билан бирга, кейинги босқич ва Осиё кубогига йўл олишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!