Ўзбекистон Кубоги. Андижон" - "Сурхон" беллашуви олдидан

30 август куни Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасида "Андижон" “Бобур арена”да “Сурхон”ни қабул қилишидан яхши хабардорсиз. Бунгача чемпионат доирасида жамоалар икки марта тўқнашишди. Биринчи даврада Тошкентда “Андижон” 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, яқинда Андижондаги учрашувда “Сурхон” худди шу ҳисоб билан уч очкони қўлга киритганди. Энди навбат Кубок ярим финалига етиб келди.

“Андижон” ва “Сурхон” клублари Ўзбекистон Кубогида шу пайтгача фақат икки марта тўқнашишган. Ушбу ўйинга ҳам нақд 31 йил бўлди. 1993 йили клублар Ўзбекистон Кубогининг 1\8 финал босқичида рўбаро келишган.

1\8 финал

Дастлабки учрашув

“Сурхон”- “Андижон” - 0:1

Жавоб учрашуви

“Андижон”- “Сурхон” - 2:1

Кўриб турганингиздек, иккала баҳсда ҳам "Андижон"нинг қўли баланд келган ва мусобақани давом эттирган.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳси 30 август куни “Бобур арена”да соат 19:00 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
29/08/2024 11:28
Андижон га омад
Сохипов Хусанбой
29/08/2024 10:25
Кучлиси ютсин, омад хар иккисига. Лекин Фаргонада Навбахор-Андижон булса майдони ёнади. мухлислар тулиб тошади.