Ўзбекистон кубоги. "Андижон" "H" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди
Ўзбекистон кубогининг "H" гуруҳида 1-турдан кейин "Андижон" пешқадам бўлиб турибди.
Жамоа дастлабки учрашувда "Шўртан"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3 очко жамғарди. 1-тур доирасидаги "Насаф" - "Ҳавоканд" клублари ўртасидаги иккинчи беллашув эса эртага 19:30’да старт олади.
Гуруҳнинг навбатдаги турида қуйидаги баҳслар ўтказилади:
"Ҳавоканд" — "Шўртан"
"Андижон" — "Насаф"
3-турда эса:
— "Насаф" — "Шўртан"
— "Ҳавоканд" — "Андижон"


Фикрлар