Ўзбекистон кубоги. "H" гуруҳида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон кубоги "H" гуруҳидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб, "Пахтакор-79" - "Шаҳриҳончи" жамоалари тўқнашди. Мазкур учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабси билан якунланди. Ўйиннинг 33 дақиқасида Саидиброҳим Ғуломжонов ҳисобни очган бўлса, биринчи тайм сўнгида Элёр Усмонов мувозанатни тиклади. 55 дақиқада Зокиржон Нажимов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва учрашувда бошқа гол урилмади. Баҳснинг 73 дақиқасида Ҳабибулла Матёқубов (Пахтакор-79) ва Умиджон Исроилов (Шаҳрихончи) майдондан четлаштирилди.
Гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилигида "Хоразм" ва "Локомотив-БФК" жамолари куч синашди. Ўйиннинг 29 дақиқасида Шаҳзод Бешимов гол уриб, ҳисобни очди. Бу гол учрашувда ягона бўлди ва "Хоразм"га ғалаба олиб келди.
Фикрлар