Ўзбекистон кубоги. Икки жамоа кейин босқич масаласини ҳал қилди
Ўзбекистон кубогининг "C" гуруҳида икки турдан кейин "Сўғдиёна" ва "Олимпик Мобиуз" етакчилик қилмоқда.
Жиззах клуби дастлаб "Республика ФА"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи турда "Машъал"дан 2:1 ҳисобида устун келди. Натижада жамоа 6 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.
"Олимпик Мобиуз" эса биринчи турда "Машъал"ни 3:1 ҳисобида енгди. Кейинги баҳсда жамоа "Республика ФА" устидан минимал — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Икки турдан кейин гуруҳ жадвали қуйидагича кўриниш олган:
"Сўғдиёна" — 6 очко
"Олимпик Мобиуз" — 6 очко
"Машъал" — 0 очко
"Республика ФА" — 0 очко
3-тур доирасида 19 май куни "Сўғдиёна" — "Олимпик Мобиуз" ҳамда "Республика ФА" — "Машъал" учрашувлари бўлиб ўтади.
Шу орқали, "Сўғдиёна" ва "Олимпик Мобиуз" 1/8 финал босқич масаласини ҳал қилди ва гуруҳдан чиқди.

Фикрлар