Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кунда ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди

CHERY AUTO

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди. 

Ушбу мусобақада 2008-2009-2010-йилларда таваллуд топган ўсмир дзюдочилар иштирок этяпти. Термиз Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилаётган мусобақанинг иккинчи куни ўсмирлар ўртасида -60, -66, -73 кг, қизларда эса -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.

Эътиборлиси, -60 кг вазнда 110, -66 килода 93, -73 кг вазн тоифасида эса 113 нафар дзюдочи мусобақа медаллари учун кураш олиб борган.

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

ЎСМИРЛАР:

-60 кг вазн тоифаси 
1. Амирбек Эркинов (Хоразм)
2. Жасур Қаҳрамонов (Навоий)
3. Шоҳжаҳон Нуруллаев (Бухоро)
3. Элдор Шарипов (Самарқанд) 

-66 кг вазн тоифаси 
1. Сойиббек Жўраев (Қашқадарё)
2. Далер Асрорқулов (Самарқанд)
3. Лутфуллоҳ Акбаров (Тошкент шаҳри)
3. Ҳикматулло Холосов (Тошкент вилояти)

-73 кг вазн тоифаси 
1. Шаҳобиддин Бахтиёров (Бухоро)
2. Баҳодир Копжурсинов (Қорақалпоғистон)
3. Назар Зулфиқоров (Қашқадарё)
3. Ҳамидуллоҳ Ярашев (Тошкент шаҳри)

ҚИЗЛАР:

-52 кг вазн тоифаси
1. Нигина Умрзоқова (Самарқанд)
2. Мухлиса Ҳасанова (Жиззах)
3. Ноила Раззоқбердиева (Хоразм)
3. Фотима Аҳмадова (Сурхондарё)

-57 кг вазн тоифаси
1. Чаросой Ўктамбоева (Хоразм)
2. Райҳон Абдураҳмонова (Хоразм)
3. Мадина Жумамуратова (Сурхондарё)
3. Дилнура Баротова (Бухоро)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!