
Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" ўз уйида "Зомин"ни аяб ўтирмади
Ўзбекистон кубогининг 1-тури дорасида "Локомотив" жамоаси Жиззахнинг "Зомин" клубини қабул қилди ва жавобсиз 4 та гол урди.
Учрашув мезбонларнинг устунлиги билан бошланди. Биринчи таймнинг 21 дақиқасида Иван Соловёв ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг бошидаёқ Рустам Соиров гол урган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб дублни расмийлаштирди. Учрашувнинг 69 дақиқасида Марат Бикмаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, баҳс 4:0 ҳисобида якунланди.
- Ўзбекистон кубоги
- 1-тур
Локомотив
- Иван Соловьев 21'
- Рустам Соиров 48', 53'
- Марат Бикмаев 69'

4
:
0
18/04/2023 18:10
Фикрлар