Ўзбекистон Кубоги. "Қизириқ" "Бунёдкор"ни ўз стадионида қабул қила олмайди

"Қизириқ" 2024 йилдан эътиборан Лига аъзосига айланди. У ЎФА томонидан ўтказилган пулка мусобақасида ғолиб чиққани учун шартли равишда "Қизириқ" биринчи лигага қўшиб олинди. 

Эндиликда "Қизириқ" 2024 йилги мавсум давомида Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич яхшилаб бориши керак. Яъни, унинг 2025 йилги мавсумда ҳам Лига аъзоси бўлиб қолиши талабларнинг қандай бажарилгани билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Жамоанинг янги аъзо эканлигидан келиб чиқиб, мавжуд камчиликлар босқичма-босқич бартараф этиб борилиши учун имкон берилади.

Апрель аввалида Лига мутахассислари "Қизириқ" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган майдонда бўлди. У ҳозирча минимал талабларга жавоб бермайди. Стадион акти тайёр эмас. Шуни инобатга олган ҳолда жамоанинг Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Бунёдкор" билан ўйини Тошкентда бўлиб ўтади. "Қизириқ", шунингдек, 14 апрель куни "Жайхун" ва 28 апрель куни "Шўртан" меҳмони бўлади.   

"Қизириқ" Биринчи лиганинг илк турини 17 апрель куни ўз майдонида "Жиззах" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур беллашув учун Лига томонидан стадионга дастлабки талаблар белгилаб берилади. Уларнинг қай тариқа бартараф этиб борилишидан келиб чиқиб, "Қизириқ" кейинги уй учрашувларини ўз майдонида ўтказиши мумкин бўлади. Лига стадион билан боғлиқ ўзгаришларни сезмаса, у ҳолда "Қизириқ" Биринчи лига учрашувларини ҳам сафарда ўтказишига тўғри келади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javoh Bektoshev
11/04/2024 22:06
Biz Qiziriq klubini uz maydonida oʻynashni xohlaymiz