Ўзбекистон кубоги-W финали: “Бунёдкор-W” – “Севинч” ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил этилади

Жорий йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган “Бунёдкор-W” ҳамда “Севинч” аёллар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги-2022 финалига йўл олди.

Финал учрашувига Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ мезбонлик қилади. Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи учрашуви 5 ноябрь куни бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

Финал олдидан ўйинолди расмий машғулот ҳамда матбуот анжумани ташкил этилади.

Финалолди расмий машғулотлар “Геолог” стадионида ўтказилади. 4 ноябрь куни соат 15:00 да “Севинч” жамоаси расмий машғулоти старт олади ва машғулот учун жамоага 50 дақиқа вақт тақдим этилади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади. “Бунёдкор-W” жамоасининг расмий машғулоти эса 16:00 да старт олади ва мазкур машғулот ҳам 50 дақиқа давом этади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, 4 ноябрь куни соат 18:00 да “Севинч” вакиллари иштирокида ва 18:30 да “Бунёдкор-W” вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжумани “Марказий” стадион асосий залида ташкил этилади ва унда ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда финал ўйинида бошланғич таркибдан жой олувчи икки нафар футболчи қизлар иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!