Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" сафарда йирик ғалабани тантана қилди

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Наманган Футбол Академияси" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

Меҳмонлар сафида голларга Нурматов (дубль), Иброҳимов ва Диамоутене муаллифлик қилди. 76-дақиқада Турсунбоев наманганликларнинг ягона голини киритди.

Ушбу натижадан сўнг Хоразм клуби 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. "Наманган ФА" ҳисобида эса очко мавжуд эмас ва клуб сўнгги поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!