Ўзбекистон кубогига саралашнинг 2-босқичи старт олади
Бугун Ўзбекистон кубогига саралашнинг 2-босқичидан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди.
Биринчи беллашувда Қорақалпоғистон ҳамда Тошкент вилоятининг футбол академиялари баҳс олиб борди. Учрашув қорақалпоғистонликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлади. Қорақалпоғистон футбол академияси сафида Дамир Низанов дублни расмийлаштирган бўлса, Тошкент вилоятининг ягона голига эса Ҳусан Намозов муаллифлик қилди.

Кунинг иккинчи учрашувда Аҳмедов ҳамда Навоий футбол академияли куч синашди. Бу баҳсда Аҳмедов академияси 5:2 ҳисобида навоийликлардан устун келди.

Маълумот учун, Ўзбекистон кубогининг 3-босқичида Қорақалпоғистон футбол академияси Аҳмедов футбол академиясига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар