Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги маълум қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги оммавий ахборот воситаларида тарқалган “Ўзбекистонлик тўрт нафар пара-спортчи допинг билан қўлга тушди ва уларнинг барчаси жазоланди” мазмунидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги айрим манбалар орқали ўзбекистонлик 4 нафар паралимпиячи допинг сабаб дисквалификация қилингани ҳақидаги ҳабарларига нисбатан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу хабарларда номлари тилга олинган спортчилар 2018-2019 йилларда дисквалификацияга учраган. Уларда допинг аниқлангани ҳақида ўз вақтида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида эълон қилинган. Ҳозирда ушбу спортчилар бутунлай спортни тарк этишган. Шу сабабли афсуски, бу хабарлар оммавий ахборот воситаларида бироз нотўғри талқин қилинди.

Маълумки, бугунги кунда ўзбекистонлик паралимпиячилар дунёнинг кучли ўнлигига киради. Бу бир томондан ғурур бағишлайди, албатта. Лекин, иккинчи томондан бу ҳолат паралимпия спортчилари зиммасига катта масъулият юклашини ҳам унутмаслигимиз лозим. Боиси, WADA Бутунжаҳон антидопинг агентлиги юқори натижалар қайд этаётган мамлакат спортчиларини доимий тарзда текширувга олади. Шу боис ҳар қачонгидан ҳам ҳушёрроқ бўлишимиз талаб этилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси аъзолари орасида допинг аниқланган спортчилар йўқ.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, допинг аниқланган ҳар қандай ўзбекистонлик спортчи тўғрисида маълумот Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий манбалари орқали мунтазам эълон қилинади”, – дейилади агентлик расмий сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!