Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси қайси чемпионатга йўл олиши маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини хорижда давом эттиришга яқин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Сергеев Қозоғистонга йўл олиши кутилмоқда. Ҳужумчимиз "Астана" клубига ўтиши мумкин. Ушбу клуб айни пайтда Туркияда йиғин ўтказмоқда. Тез орада ҳамюртимиз ҳам "Астана"нинг хориждаги йиғинига қўшилади. Игорь Сергеев легионерга айланиши сабаб, "шерлар"нинг хориж йиғинида иштирок этмади.

сергеев

P/S. Трансферлар даврида футболчилар қайсидир клубга ўтишига бир қадам қолганда, манзил умуман ўзгариб кетиши мумкин. Бундай ҳолатлар охирги пайтда хорижлик ва ўзбекистонлик футболчиларда кўп учрамоқда. Шу боис, якунда Сергеев ҳам бошқа жамоага йўл олса, ажабланманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!