Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчи жароҳат сабаб йиғинни тарк этди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда. Аммо жамоага жалб этилган футболчилардан бири — Зафармурод Абдирахматов жароҳат сабаб йиғинни тарк этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Зафармурод Абдирахматов машғулотлар давомида эски жароҳати сабаб ўзини ноқулай ҳис қилди. Шифокорлар тавсиясига кўра, ҳимоячининг жароҳатдан тикланиш жараёни Ўзбекистонда давом эттирилади.

Футболчимиз тез орада соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз", — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 январь куни Хитой миллий жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!