Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган энг яхши мураббийлардан бири яна терма жамоага қайтди
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 5-14-февраль кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ривожланиш кубоги” халқаро турнирида иштирок этади. Ушбу терма жамоани тажрибали мутахассис Рауф Инилеев бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқариб боради. Унга Баҳром Умаров ва Aйдер Курбаев ёрдам беради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, турнир ғолиблиги учун ўнта терма жамоа кураш олиб боради. Вакилларимиз “Б” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларус (U-16), Молдова, Баҳрайн ва Исроил жамоасига қарши кураш олиб боради. Гуруҳ ғолиби финал йўлланмасини қўлга киритади.
“A” гуруҳи
Беларусь (U-17)
Қозоғистон
Озарбайжон
Тожикистон
Эрон
“Б” гуруҳи
Беларусь (U-16)
Молдова
Баҳрайн
Ўзбекистон
Исроил
Фикрлар