
Ўзбекистон ММА ассоциациясининг янги раҳбари маълум бўлди
Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилган эдик.
Энди ассоциацияни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошқаради. Баҳодир Қурбонов 2019 йилнинг 11 февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири сифатида фаолият олиб бормоқда.
Ундан аввал эса, Тошкент шаҳри, пойтахт ва Сирдарё вилоятлари ҳудудини ўз ичига олган Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондонлик қилган. Унга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келганди.
Фикрлар