Ўзбекистон МТЖ АҚШга қарши қандай таркиб билан майдонга тушади?
Хабарингиз бор, бугун тунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик баҳси ўтказади. Беллашув 02:30да старт олади.
Сречко Катанец бошчилигидаги миллий жамоамиз 4 сентябрь куни Тошкентда йиғилди. Эртаси куни Туркия орқали АҚШга боришни режа қилган ҳамюртларимиз Истанбулда бир кун қолишга мажбур бўлди. Чунки вакилларимиз учган самолёт бир неча соатга кечиккани боис АҚШга борадиган рейсга улгурмади. 7 сентябрда ЎФАнинг телеграмдаги расмий саҳифасида жамоамиз Сент Луис шаҳрига етиб боргани хабар берилди. Аммо тўлиқ таркиб билан эмас!
Маълум бўлишича, Туркия аеропортида бош мураббий Сречко Катанец тўхтатиб қолинган. Бунга сабаб мутахассиснинг аввал Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам ишлагани сабаб сифатида тахмин қилинмоқда (аниқ маълумот йўқ). Яъни виза билан боғлиқ.
Ўзбекистон МТЖнинг АҚШга қарши ўйинини ким шарҳлаши маълум
Катанец Ўзбекистоннинг АҚШга қарши ўйинида иштирок этадими?
Қолаверса, жамоанинг юклари кечиккан. Буни ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида тасдиқлади.
Ҳа айтганча, Тошкентдаги йиғинга хориждаги ҳамюртларимиздан фақатгина Азиз Ғаниев ва Бобир Абдиҳолиқов етиб борган. Туркиядан жамоага қўшилиши режалаштирилган қолган легионерларимиз Рустам Ашурматов (Россия, “Рубин”), Ҳусниддин Алиқулов (Туркия, “Ризеспор”), Отабек Шукуров (Туркия, “Фатих Карагюмрюк”), Элдор Шомуродов (Италия, “Кальяри”) Тошкентдан келаётган шерикларининг самолёти кечиккани учун улар АШҚга бир кун аввал етиб борди.
Узоқ масофага сафар қилган терма жамоамиз 8 сентябрдан машғулотларга киришди. Термамиз биринчи куни асосан тикланишга эътибор қаратди. Эртаси куни эса ўйин олди расмий машғулотини ўтказди. Спорт формасини тиклаш осон бўлмаслиги табиий.
АҚШ терма жамоаси мураббийи нега Ўзбекистон билан ўйиндан бир кун олдин таркибни эълон қилди? - Даврон Файзиевдан жавоб
Шундан келиб чиқиб терма жамоамиз устози асосий таркибга бир кун аввал етиб борган футболчиларни майдонга туширишини таҳмин қилишимиз мумкин. Бир сўз билан айтганда Катанец уларга ишонади. Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовга кўп нарса боғлиқ. Улар ўйинни қўлга олиши лозим. Чунки қолганлар тўлиқ тикланмаган.
АҚШ жисмонан бақувват. Жисмоний кучга таянади. Улар Қатардаги жаҳон чемпионатида қитъамизнинг жисмонан кучли бўлган терма жамоаси Эронни таслим этганди. Шундан келиб чиқиб Катанец қуйидаги таркибни майдонга туширса ажаб эмас.
Схема: 5-4-1
Дарвозабон: Ўткир Юсупов
Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов, Умарбек Эшмуродов, Ҳожиакбар Алижонов
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Абдулла Абдуллаев
Ҳужумчи: Элдор Шомуродов
Бекзод ИСАЕВ
Фикрлар