Ўзбекистон МТЖ бугун Дубай шаҳрида навбатдаги машғулотни ўтказди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Дубай шаҳрида навбатдаги машғулотни ўтказди.
Бугунги машғулотлар "The Sevens Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Бугун Купер эътиборни асосан стандарт вазиятларни машқ қилишга қаратди. Футболчилар бурчакдан тўп оширилганда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги, кимнинг вазифаси нимадан иборатлиги бўйича мураббийдан аниқ кўрсатмалар олишди.
Бундан ташқари жарималардан зарбалар йўллаш машқ қилинди. Эртага терма жамоа Шаржа шаҳрига йўл олади. Машғулотлар ўша ердаги стадионда давом этади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар