Ўзбекистон МТЖ Мексикага қарши ўйиндаги дуранг билан ФИФA рейтингига таъсир ўтказа оладими?
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари орқали ФИФА рейтингидаги ўз рейтингига таъсир ўтказа олдими ёки йўқ? деган саволга жавоб берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Мексикага қарши ўйиндаги дуранги ФИФA рейтингига қандай таъсир қилади? Биз ниҳоят Уммонни қувиб ўтамизми?
Жавоб: йўқ, Уммон эса сентабрь ойидаги ФИФA рейтингида Ўзбекистондан олдинда бўлади.
ФИФA кунларининг сентябрь натижалари:
Ўзбекистон (1327,58 балл эди)
Ўтказилган ўйинлар:
AҚШ 0-3 (-2,09 балл)
Мексика 3-3 (+2,86)
Жами: 1328,35 балл
Уммон (1332,45 балл еди)
Ўтказилган ўйинлар:
Фаластин 2:1 (+4,06)
AҚШ 0-4 (-2.14)
Жами: 1334,37 балл
Яъни, Уммон Фаластин устидан қозонилган ғалаба эвазига ҳаттоки пешқадамликни бироз оширишга эришди.
Фикрлар