Ўзбекистон МТЖнинг АҚШга қарши ўйинини ким шарҳлаши маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун тунда АҚШ терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув Сент-Луис шаҳридаги "CityPark" стадионида бўлиб ўтади.  

Тошкент вақти билан тунги 02:30да старт оладиган беллашувни "Спорт" телеканали ва телеграм ижтимоий тармоғидаги "SPORTS.uz Live" каналида ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилишингиз мумкин. Учрашувни Ориф Толипов шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ билан ўйиндан сўнг ҳамюртларимиз Мексикага қарши саф тортади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 13 сентябрь 04:30да бошланади.

usauzb-matchday-2

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
09/09/2023 15:19
Коиллатишади бугун
&
mmirakilov@bk.ru
09/09/2023 18:21
Бошқа одам йўқми шарҳлашга?