Ўзбекистон Осиёнинг энг кучлилари орасида

  • 16 Oct 17:23
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"ЖЧ-2026" Осиё саралашининг учинчи босқичида мағлуб бўлмаган тўртта жамоа қолди.

Tecno

Гап шундаки, Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи 4-тури доирасидаги баҳслардан сўнг 18 терма жамоадан фақатгина тўрт жамоа ушбу босқичдаги юришини мағлубиятсиз давом эттирмоқда.

Булар Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Япония. Мазкур жамоаларнинг барчасида 10 очкодан мавжуд. Ҳар бир жамоа ҳисобида уч ғалаба ва бир дуранг. 

Тўплар нисбати бўйича яққол устунлик Японияда 15:1. Бу борадаги кўрсаткич Ўзбекистонда 5:2, Эронда 6:1 ва Жанубий Кореяда 8:3 бўлиб турибди.

Олдинда жамоаларни яна олтитадан баҳс кутмоқда. Кейинги беллашувларда ҳам терма жамоамизга ушбу даражани сақлаб қолишига омад тилаймиз.

Comments

You must be logged in to commet!