Ўзбекистон ОТЖ Тайландга етиб борди. Сўнгги ўртоқлик ўйинидаги рақибимиз Қатар!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-26 январ кунлари Тайланд давлатида У-23 Осиё чемпионати старт олади. Бу мусобақанинг енг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда 2020 йилнинг ёзида Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақдим етилади.

Ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бориб, кеча 1 январь куни Тайланд давлатига йетиб боришди.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз БААдаги йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, уларнинг барчасида ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Ушбу йиғин якунида Осиё чемпионатида иштирок етадиган якуний таркиб аниқлаб олинди.

Ендиликда мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўтказилади.

Шундан сўнг ҳамюртларимиз мусобақа доирасидаги биринчи ва иккинчи тур ўйинларини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Еронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!