Ўзбекистон қизлари Осиё чемпионатида совриндор!

BEPUL PROPAN

Сингапурда сув полоси бўйича U–20 ёш тоифасида ўтган Осиё чемпионатида қитъанинг 8 та давлат терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа "А" ва "B" гуруҳларида ўтказилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпейи, Сингапур ва Қозоғистон жамоаларига қарши баҳс олиб борди.

"А" гуруҳида эса Эрон, Малайзия, Хитой ва Шри-Ланка вакиллари беллашди.

Олти кун давом этган қизғин баҳсларда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5-ўрин билан кифояланган бўлса, U–20 қизлар жамоамиз гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, медаллар учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон қизлар жамоаси бронза медалига сазовор бўлди. Мусобақада Хитой жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўлса, Қозоғистон вакиллари кумуш медаль билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!