Ўзбекистон қўшниларимизни ортиқча қийинчиликсиз таслим этди

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 11-дақиқада Ҳожимат Эркинов беллашувда ҳисобни очди. 45-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Элдор Шомуродов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди. Маълумот ўрнида, вакилларимиз 20 ноябрь санасида Россия терма жамоасига қарши майдонга чиқади. 



  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. Унда вакилларимиз Қозоғистон термасини 2:0 ҳисобида таслим қилди

  • 90'

    Беллашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    Вакилларимиз жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди

  • 84'

    Термамиз сафида ўзгариш: Шомуродов ўрнига Сергеев майдонга тушди. Сардорлик боғичи Отабек Шукуровга ўтди

  • 84'

    Учрашувнинг 83-дақиқаси давом этяпти. Ҳозирча вакилларимиз ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. Ҳисоб 2:0

  • 80'

    Рақибларимиз жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди 

  • 79'

    Дарвозамиз яқинида қозоғистонликлар ўйин қоидасини бузди

  • 75'

    Майдон марказида Остон Ўруновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди 

  • 73'

    Элдор Шомуродов жарима майдонига яқин нуқтада тўпни қабул қилиб олди ва аниқ зарба йўллади, аммо рақиб дарвозабони ишончли ҳаракат қилди

  • 69'

    Термамиз таркибида уч ўзгариш амалга ошди. Ҳожимат Эркинов ўрнига Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов ўрнига Сардор Собирхўжаев, Азизбек Турғунбоев ўрнига эса Остон Ўрунов майдонга тушди

  • 68'

    Сайфиевнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади 

  • 67'

    ЭХХХХХХ! Турғунбоев дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди, аммо дарвозабон ишончли ўйнамади

  • 63'

    Вакилларимиз бурчак зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди

  • 60'

    Қозоғистонликлардан хавфли ҳужум. Яқин масофадан йўлланган аниқ ва кучли зарбани Ўткин Юсупов қайтарди

  • 56'

    Қозоғистонликларнинг хавфли ҳужумини Сайфиев бартараф этди

  • 52'

    Рақибларимиз жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо бесамар

  • 48'

    Рақибларимиз иккинчи таймни ҳам фаол бошлади. Ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилмоқда

  • 46'

    Учрашувнинг иккинчи бўлими старт олди 

  • 45'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда

  • 45'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва иккита ҳимоячини орасидан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди

  • 43'

    Шукуровнинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 42'

    Ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда. Хафли ҳужумлар сони жуда оз

  • 38'

    Қозоғистон термасининг ҳужумлари тобора кескинлашиб бормоқда 

  • 35'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда 

  • 32'

    УХХХХХ! Қозоғистон термаси сардорининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди

  • 29'

    Қозоғистоннинг хавфли ҳужумини Алиқулов бартараф этди

  • 24'

    Ҳожимат Эркинов қанотдан фаол ҳаракатлари билан кириб борди, аммо Шомуродовга тўпни узатишнинг имкони бўлмади 

  • 21'

    Қозоғистонликларнинг яна бир ҳужуми бесамар кетди 

  • 19'

    Шомуродов томон йўналтирилган узатма манзилига етиб бормади

  • 18'

    Ҳамюртларимиз тўп назоратини ўз қўлига олди ҳамда майдон марказида тўпни эгаллаб турибди

  • 15'

    Голдан сўнг рақиблар анча фаоллашиб кетди, аммо вакилларимиз ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда 

  • 12'

    ГООООООООООЛ! Ҳожимат Эркинов рақиб жарима майдони ичида келиб чиққан палапартишликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Унинг кучли ва марказга йўллаган зарбаси, тўсинга теккан ҳолда, дарвоза тўридан жой олди 

  • 9'

    Шомуродов қанотдан ёриб кирди ва зарба йўллади, аммо анча ноаниқ

  • 7'

    Ҳожимат Эркинов ўз қанотидан олдинга ўтаётганди, аммо рақиб ҳимоячилари уни тўхтатди 

  • 5'

    Қозоғистонликлар бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо бесамар

  • 3'

    Ҳозирча кураш кўпроқ майдон марказида кечмоқда. Иккала жамоа ҳам ҳужумга ўтишга шошилмаяпти 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди 

  • *'

    Бироздан сўнг халқаро ўртоқлик учрашуви доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammadyusuf Ergashboev
16/11/2022 20:03
Sarlavxa g'alatiyu . Biz Oʻzbekistonlikmasdek degan ma'noni anglatyabti