Ўзбекистон Россия билан куч синашди

TIGGO 2 PRO

Волейбол бўйича Ўзбекистон U-14 терма жамоаси жорий йилнинг апрель ойида Новосибирскда ўтадиган “Дўстлик кубоги”га тайёргарлик кўрмоқда.

Ўсмирлар терма жамоамиз айни кунларда ушбу нуфузли турнирда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Жиззах шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Машғулот жараёнида техник-тактик ҳаракат, тўпни қабул қилиш, зарба йўллаш техникасини такомиллаштириш, жисмоний ва руҳий ҳолат бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Жар” спорт соғломлаштириш мажмуасининг волейбол майдонида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси шу кунларда юртимизда машғулот ўтаётган Россия U-18 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда меҳмонлар 2:3 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасидан устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!