Ўзбекистон шахмат федерациясининг расмий муносабати

Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси(FIDE) фаолияти билан таниш бўлмаган айрим шахслар томонидан тасдиқланмаган ва норасмий кўринишдаги ноҳолис маълумотлар берилиши учраб турибди. Мисол тариқасида 2019 йил 30 июл куни соат 16:40 да “Спорт” телеканали орқали (такроран 31.07.2019 соат 8:45да) эфирга узатилган “Ифтихоримсан спорт” номли кўрсатувида интервю берган Акром Ташходжаев Халқаро шахмат федерацияси расмий йиғилишларининг бирида шахматнинг ватани Ўзбекистон деб эътироф этилгани ва бунга Ҳиндистон расмий вакиллари эътироз билдирганлиги мазмунидаги ёлғон ва ноҳолис маълумотларни ўз интервюсида билдириб ўткани юзасидан Ўзбекистон Шахмат федерациясининг расмий муносабати:

Биринчидан, Акром Ташходжаев Ўзбекистон Шахмат федерациясида жамоатчилик асосида фаолият юритган пайтларида давлат мулкини ноқонуний ўзлаштириш, расмий ҳужжатларни соҳталаштириш орқали катта миқдордаги давлат бюджет маблағларни ўзлаштирганликда аниқланиб, хукукни мухофаза этувчи органлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган. Ташхаджаевни жиноий кирдикорлари юзасидан тергов органи томонидан юборилган тегишгли хужжат асосан Ўзбекистон Шахмат федерацияси Конференцияси мухокамаси булиб, Конференция қарори билан Акром Ташходжаев федерация матбуот котиби фаолиятидан четлаштирилган .

Иккинчидан, Ўзбекистон Шахмат федерациясининг расмий вакили делегат сифатида, 3-5 октябрь кунлари 2018 йили Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган 89 ФИДЕ Конгресида қатнашган. Ушбу конгрес кун тартибида, А.Ташходжаев ўз интервьюсида айтилган “Ўзбекистон шахмат ватани” масаласи умуман кўриб чиқилмаган. Бундан келиб чиқиб, Акром Ташходжаев билдирган маълумотлар фактларга асосланмаган, аммо бу фикрлар интернет ва турли ижтимоий тармоқларда кескин бахс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ушбу баҳслар Ўзбекистон Шахмат федерациясининг Халқаро майдондаги имиджига ҳам таъсир ўткази мумкин. Бундан ташқари, у ёки бу соҳа ютуқлари ҳамда ихтиролари маълум бир давлатга тегишли эканлигининг ўзига яраша талаблари мавжуд бўлиб, биргина шахснинг фикрлари ва гипотезалари бунга асос бўлолмайди. Шунингдек, асосланмаган фикрлар туфайли халқаро майдонда низолар келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига асосан, шахсга ёки бирор бир хўжалик юритувчи субъектга ва унинг фаолиятига нисбатан ОАВда, турли ижтимоий тармоқларда асоссиз фикрларни билдириш, ёлғон маълумотларни тарқатиш ҳамда обрўсизлантиришга қаратилган ҳар қандар уриниш, маъмурий ёки жиноий жавобраликка сабаб бўлишини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.

Манба: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуоти хизмати.

photo_2019-08-06_13-30-16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!