Ўзбекистон Суперлигаси 24-турининг энг чиройли голлари ТОП-10
2-3 ноябрь кунлари Суперлиганинг 24-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. Аввалги тур Про лигага тушиб кетиши аниқ бўлган “Динамо” Қаршида “Насаф” билан куч синашди. “Аждарлар” 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар “Бунёдкор”га қарши баҳсдаги каби яна пенальтидан гол ура олмади. Бу гал Лима Круз 11 метрдан дарвозага йўл топа олмади. Аввалроқ Станоевичда шундай ҳолат кузатилганди.
Иккинчи ўринга жойлашиб олган “Пахтакор” Тошкентда “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Аслида марказий ўйинлардан бири сифатида қаралиши кутилган беллашув мезбонларнинг енгил ғалабаси билан якунланди.
“Навбаҳор” Тошкентда Суперлиганинг охирги ўринларига тушиб қолган “Локомотив”га қарши саф тортди. Самвел Бабаян собиқ жамоасини муҳим очколардан мосуво қилди. “Локо” Про лигага яқинлашяпти.
АГМК Фарғонада “Нефтчи”дан гол ўтказиб юборгач, мезбонлар дарвозасини 3 бор ўққа тутди. “Қизилқум” ўз уйида “Қўқон-1912” билан дуранг ўйнади. “Олимпик” рақобатчиларидан бири “Металлург”дан турнир жадвалида ўтиб кетди.
“Бунёдкор” шиддатли кечган беллашувда “Сурхон”ни очкосиз қолдирди. “Қалдирғочлар” бир киши кам бўлиб ғалабага эришди.
Энди эса ушбу турнинг энг чиройли 10 та голини томоша қилинг:
10-ўрин. Мартин Боаке АГМК
9-ўрин. Зоран Марушич “Навбаҳор”
8-ўрин. Рубен Санчес “Сурхон”
7-ўрин. Темурхўжа Абдухолиқов “Қизилқум”
6-ўрин. Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
5-ўрин. Иван Соловьёв “Насаф”
4-ўрин. Мартин Боаке АГМК
3-ўрин. Саидазамат Мирсаидов “Олимпик”
2-ўрин. Фарруҳ Икромов “Бунёдкор”
1-ўрин. Достон Ҳамдамов “Пахтакор”
Фикрлар