Ўзбекистон Суперлигаси. "Қўқон-1912" "хавфли ҳудуд"дан чиқиш, АГМК эса "юқори қават" учун курашади (превью)

Суперлига 18-тур доирасида "Қўқон-1912" АГМК жамоасига қарши баҳс олиб боради. Беллашув 18:30 да старт олади. 

Қўқон клуби рулидаги Ашурматов ўрнини давралар оралиғида Даврон Файзиев алмаштирганди. "Шунқорлар" Файзиев қўл остида чемпионатдаги барча 4 ўйинни дуранг билан якунлади. Рақиб айни пайтда лигада 16 очко билан 11-ўринни эгаллаб, "хавфли ҳудуд"да жон сақлаш учун курашмоқда.

Бўлажак ўйинни мезбонлар сафидан дисквалификация туфайли Билолхон Тошмирзаев ва Иван Ёсович ўтказиб юборади. АГМКда эса жароҳати боис Муроджон Тошматов ва Валижон Раҳимов учрашувда иштирок этолмайди.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинларига кўра, устунлик АГМК тарафида - 10 ғалаба. Рақиб "Қўқон-1912" ҳисобида 4 ютуқ мавжуд. Яна 3 учрашувда эса ғолиб аниқланмай, дуранг қайд этилган.

Ўйинни Раҳим Каримов бошқаради. Ушбу баҳсда ВАР тизимидан фойдаланилмайди.

Учрашув 9-сентябр куни, соат 18:30 да Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадионида бошланади.

 

Манба: АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!