Ўзбекистон терма жамоамиз Яманга қарши қандай формада ҳаракат қилиши маълум!

  • 12 Feb 10:59
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

У-20 терма жамоамиз Яманга қарши кўк либосда ўйнайди  
 
Эртага Ўзбекистон У-20 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Яманга қарши майдонга тушади. Бугун мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди. 
 
Ўзбекистон У-20 терма жамоаси эртанги баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланиши маълум бўлди. 
 
Эслатиб ўтамиз, учрашув 13 февраль Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжендаги “Ёшлар футбол базаси” 1 майдонида старт олади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!