Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Хабаровскдаги халқаро турнирга йўл олишди

11-15 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Ушбу мусобақада Африка, Европа ва Осиё қитъаларидан 150 нафарга яқин боксчи қатнашиши кутилмоқда. 

Мусобақа "А класс" тоифасига киради ва унда терма жамоалар ўзларининг кучли таркиблари билан иштирок этишади. 

Ўзбекистон терма жамоаси турнирга қуйидаги таркибда йўл олди:

-49 кг: Соҳибжон Содиқжонов 

-52 кг: Мироншох Ибрагимов 

-57 кг: Ҳасанбой Латибохунов 

-60 кг: Хуршидбек Расулжонов 

-63 кг: Мужибилло Турсунов 

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов 

-69 кг: Жавлонбек Юлдашев 

-81 кг: Сухроб Қаюмов 

-91 кг: Мадияр Саидрахимов 

+91 кг: Лазизбек Муллажонов 

Мураббийлар: Абдувохид Жалолов, Хамза Авезов, Ильяс Рахимжанов, Алишер Тўйчиев.

Ҳамюртимиз Алишер Полвонов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!