Ўзбекистон терма жамоаси миллиардлар сарфлаётган Саудиядан кучлими?

"FootyRankings" портали Осиё Кубоги-2023 да ғолиблик учун фаворитлар номини эълон қилганидан хабарингиз бор.

шома

Унда, Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик учун имкониятлари Саудия Арабистонидан яхшироқ эканлиги кўрсатилган. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида қуйидагича хабар қолдирди.

"Кўпчилик бу холатни нотўғри ўлчов билан изохламоқда. Ваҳоланки, фоизлар қайси критерия бўйича белгиланишини тушуниш учун Саудия Арабистони терма жамоасининг сўнгги ўйинларига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Эвре Ренар тузган кучли прессингга суянган доминант футбол аллақачон "Саҳро лочинлари"нинг ўйинида кўзга ташланмаяпти. ЖЧ саралашидаги иккита ғалабани ҳисобга олмаса, Саудия Арабистони "Форс Кўрфази кубоги"да гуруҳдан чиқа олгани йўқ. Уммон ва Ироққа имкониятни бой бериб қўйди. Кейин, Венесуэла ва Боливияга ўз уйида ( Ўзбекистон терма жамоаси эса, Венесуэла билан дуранг ўйнаб, Боливияни енгди) мағлубиятга учради.

Кейин ўртоқлик ўйинларида жиддий рақиблар билан баҳсларда кетма-кет (Жанубий Корея, Мали, Коста-Рика) мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу ўйинлар фонида терма жамоамизнинг Мексика ва Эронга қарши натижалари "оқ бўрилар"ни ҳозир "саҳро лочилари"дан яхшироқ формада эканлигига ишора қилиши табиий. Тўғри, Саудия Арабистони Осиё футболи учун кўп нарса қиляпти, аммо бу барчаси хориждан келаётган номлар эвазига бўлмоқда. Келаётган легионерлар эса, ўз-ўзидан маҳаллий футболчиларнинг катта темпда ўтадиган футбол учрашувларидаги ўйин дақиқаларини тобора камайтириб боради.

Мамлакатга улкан пуллар эвазига таклиф этилаётган хорижлик мутахассислар биринчи навбатда натижа қилишга интилади. Янги номларни кашф этиш, маҳаллий футболчиларни янги даражага олиб чиқиш, ёшлар билан ишлаш сингари факторлар иккинчи планга кўчиб ўтади. "Ҳилол" - "Наср" баҳсини асосий таркибда бошлаган 22 футболчиниг атиги 7 таси Саудия Арабистони фуқароси эди.

Хулоса шуки, "FootyRankings"нинг ўлчови тўғри, шунчаки "Ўзбек футбол олами" рақибдан қўрқиш ва буни бошқаларга ҳам юқтириш борасида Осиёда 20 йилдан бери тенгсиз! Тамом", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
.... ....
13/12/2023 01:09
Bizani futbalistla yaponidanam koreyasidan kamamas kuchli bosa kuchliki kamamas. Oxirgi 10-20 yillda Uzbekiston termasida uynagan russi zabon futbalistlani mintalitetini hisobiga bizani terma yapon korea va eronga yutqazib kegan. Atak, bizani bolla doim kuchli bogan. Oris tabiat futbailst mintalitet uyindan oldin duxini berip boshqalagayam singdirib yutqazib qoyvurgan uyinda, ishonmasela oxirgi 15 yilda Uzbekiston uynagan uyinlani korib chiqila Uzbekiston xich qaysisisdan kuchsiz bomagan , kuchli bogan. Oristabiat futbalistlani mintaliteti uziga bogan ishonchi yoligiga yutqazib quyvurgan. Katenets shu an-anaga chek qoyadi endi! yaponiniyam koreyasiniyam eroniniyam yutamiza mani ettti disila!!!
Норов Абдужалил
12/12/2023 19:47
Эвре Ренар фаолиятини куп кузатганман. Хакикатдан жуда кучли мутахассис. Саудия нега шундай мураббийга жавоб берди билмайман. Хозир каерда ишлаяпти шу мураббий ким билади?
Boy Intelligent
12/12/2023 19:38
E axmoq bu jadval girt notogri. Expert bolmay olasanmi shunga aqling yetmasa. Korasan saudiya qanaqa kuchliligini. Kuchlidi kuchli deb togri taktika oylab topish kk. Saudiya championati oz yoliga terma jamoasi ham bizdan ancha kuchli