Ўзбекистон терма жамоаси Остонадаги турнирни муваффақиятли бошлади
Дзюдочиларимиз мусобақанинг биринчи кунида -66 кг вазн тоифасида ажойиб иштирокни амалга оширишди. Абдураҳим Нутфуллоев олтин, Анваржон Иброҳимов эса учинчи ўрин учун кечган баҳсда мезбонлар вакилини мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Ушбу натижалар сабаб Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда иккинчи ўриндан жой эгаллаб турибди. Бугун беллашувлар ўрта вазн тоифаларида давом этади, эртага эса оғир вазн тоифасидаги полвонларимиз татамига кўтарилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар