Ўзбекистон терма жамоаси қай тарзда мағлубиятдан қутилиб қолди?

Аргентинадаги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқич иккинчи турида Янги Зеландия билан куч синашди.

Учрашув Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаевнинг фаоллиги билан бошланди. Хатто 5-дақиқада Раҳмоналиев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Аммо ноаниқ.

Орадан кўп вақт ўтмай рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг Нодир Абдураззоқовда қулай имконият юзага келди. У тўпни ўзига бўйсундириб, посбонни алдаб ўтди. Бироқ тўп учун кураш ён томонга кўчгани боис Абдураззоқов бироз шошилиб қолиб, вазият қўлдан бой берди.

Янги Зеландияда чизиқлар ўртасида боғлам йўқлиги кўринди. Терма жамоамиз эса гол уришга шошилиши натижасида, айрим хатоларга йўл қўйди.

21-дақиқада Аббосбек чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди. Лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этди.

Ўйинда тўлиқ устунликка эришган вакилларимиз тайм ўрталарида тўпни олдириб қўйишди. Бенжамен Уоллес эса масофа узоқ бўлишига қарамай чап оёқдаги кучли зарбаси билан ҳисобни очишга эришди.

Голдан сўнг рақибимиз ўйинни ўз жарима майдонидан Боймуродов дарвозаси томонга кўчирди. Бизда эса узатмаларда хатолар кўпайди.

35-дақиқада Умарали ўнг қанотда очилиб бораётган шериги Нодирга пас берди, у эса рақибни алдашга киришиб кетгани боис ҳимоячилар ўз жойларига етиб келиб, вазиятни бартараф этишди.

Тайм охирларига яқин яна тўпни олдириб қўйдик. Бундан Жей Хердман фойдаланиб қолди. Эътиборлиси, Янги Зеландия терма жамоаси аъзоси узоқ масофадан баланд бўйли посбонимиз Отабек Боймуродовни доғда қолдирди. Зарба аниқ ва кучли чиқди.

Кўплаб вазиятларни бой берган Нодир Абдураззоқов иккинчи тайм бошида ўз ўрнини Шерзод Эсановга бўшатиб берди. Нодир имкониятларидан фойдалана олмади.

51-дақиқада ниҳоят, ҳамюртларимиз ниятларига эришди. Аббосбек Файзуллаев ажойиб комбинациядан сўнг дарвозани ишғол қилди.

photo_2023-05-23_22-23-10

Орадан кўп вақт ўтмай, Умаралида ҳам вазият бўлди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Биринчи бўлимдаги каби устунликка эришдик ва вазиятларни қалаштириб ташладик. Бироқ… Танаффусда Равшан Ҳайдаров шогирдларига имкон туғилди дегунча, узоқ масофадан тепиш кераклигини уқтирган шекилли, олисдан зарбалар кўпайди.

69-дақиқада Аббосбек узоқ масофадан кучли зарба берди. У тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Кейинги ҳолатда Файзуллаев қулай позицияга чиқиб бораётган Пўлатхўжа Холдорхоновни тўп билан таъминлади. Ҳужумчимиз тепган тўп йўлига ҳимоячи оёғини қўйишга улгурди.

photo_2023-05-23_21-50-39

Захирадан майдонга тушган Рустам Турдимуродовда ўзини кўрсатиши учун имконият бўлди. Бироқ у ҳам жамоадошлари каби қаршисидаги рақибини алдаб ўтиб зарба бергунча, ҳимоячилар блок қўйиш эвазига посбонгача иш қолдиришмади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Шерзод Эсанов ўнг томондан узатилган тўпни боши билан бўш дарвозага киритиб, мувозанатни тиклади - 2:2.

Учрашув ҳам шу тарзда дуранг билан якунланди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари мағлубиятни дурангга айлантира олди. Бироқ кўкка совурилган вазиятлар барибир ўз сўзини айтди. Яъни кучсиз ҳисобланган рақиб билан очколарни бўлишишга мажбур бўлдик. Гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолдик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ангел Принц
24/05/2023 14:29
Агар 4та 3-чи уринга имконият берилмаганда Жахон Чемпионати билан Хайрлашган булардилариз аллакачон БИЗ МУХЛИСЛАР УЧУН ХАМ.Масулиятни хис килиб уйнанглар . Олга Йигитлар Галаба кутиб коламиз сизлардан Насиб булса плей офга олиб чикасизлар деган умиддамиз .Рухан чукманглар биз галаба козонишимиз керак деб уйнанглар.
&
Ангел Принц
24/05/2023 14:24
Яхшихам 4-та 3чи уринга рухсат этилибди бунинг учун Гватемалани ютиш керак улар хам караб турмайди 2-турда ютказишди бу дегани музлислар учун хам уйнишади еки галабага уларда хам хали имконият бор.
&
Ангел Принц
24/05/2023 14:21
Камчиликлар 1-Уринда Дарвазабон Олдинга чикиб кетябсиз укам.2-чи масала Хужумда зарбани беришда кечикябсизлар химоячилар епиб булгандан кейин ушаларга караб тепябсизлар 3-масала тезлик умуман йек 4-масала ютказиб турган вактда тупни факат оркага оширишлармнг нимаси бу асосий камчиликларинг.
ХОЛМУРОДОВ АМИР
24/05/2023 13:21
Гурухдан чикиш имконият бор лекин жуда кам шанс10 фриз бор сабаби 3 турда Аргентина факат ютиши керак
Гайрат Гадаев
24/05/2023 11:54
Умуман спорт сохсига кирдингми биринчи навбатда маданиятли бул. Сокол спортчини безаги эмас! 48кг чикан бокисчимизга сенга соколди ким куйипти, ота-онанг йукми? Дейдиган катик кул мурабийлар йукми? Майли энди мактаблар айеллар кулига утганда.
Гайрат Гадаев
24/05/2023 11:34
Болаларда ман-манлик балоси епишган.Э Равшанбой! Узингиз хам иякни тагига бир тутам жун епиштириб бир уйлаб куринг!?
&
Xursand
24/05/2023 10:09
Bu durrang yutqazish bilan barobar
Гайрат Гадаев
24/05/2023 11:57
Тугри айтасан, факат асаб бузиш!!