Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россиянинг йиғин ўтказишида маъно йўқдек"

Валерий Непомнящий Россия миллий терма жамоасининг бу галги ФИФА кунлари доирасида рақибларсиз йиғилиши ҳақида гапирди:

"Бир жиҳат бор – футболчилар жамоа қандай шароитда яшаётганини ҳис қилишлари керак. Танланган одамлар ватан жамоасига таклиф қилинади.

Менимча, терма жамоанинг октябрь ойидаги йиғинида мантиқ йўқдек туюлмоқда. Гап шундаки, футболчилар жамоа қандай шароитда яшашини, меҳнат қилиш кераклигини бундай шароитда ҳис қилишлари керак эмас.

Бу ерда шуни тушуниш керакки, миллий терма жамоага таклиф унчалик шахсий воқеа емас. Бу вазиятда мураббийлар ҳам ўзига ҳос тарзда мотиватор бўла олишлари даркор", - деди собиқ мураббий Валерий Непомнящий. 

Эслатиб ўтамиз, Валерий Кузьмич 2006 йил бир муддат миллий терма жамоамизни бошқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!