Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби ким бўлади?

Плей-оффга иккинчи ўрин билан чиқдик!

Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди. 

Шу тариқа, икки жамоа ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди. Австралия 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон 2-поғонани банд этди. 

Катанец шогирдларига нимчорак финалда "F" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади. Бу катта эҳтимол билан Таиланд ёки Уммон термаси бўлади. 

авиқва

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ