Ўзбекистон Тожикистонда ўтказиладиган "CAFA" турнирида иштирок этади
Жорий йилнинг 10–20 май кунлари Тожикистонда "CAFA U-20" Чампионшип мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу нуфузли турнирда Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз ҳам иштирок этади.
Мусобақада "CAFA"га аъзо давлатлар жамоалари ягона давра тизимида ўзаро куч синашади. Турнир давомида 10 та қизиқарли ва муросасиз учрашувлар ўтказилиб, барча жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боради.

Фикрлар