Ўзбекистон U-18 терма жамоаси назорат учрашувида "Янгиер"ни мағлубиятга учратди

Йиғин давомида терма жамоа аъзолари бир қатор назорат ўйинлари ўтказишмоқда. Жумладан, шу пайтга қадар "Локомотив" ёшлар жамоаси (0:0) ва "Динамо" (1:1) клубларига қарши ўйинлар ўтказиб, ҳар иккисида дуранг натижа қайд этишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Про-лига аъзоси "Янгиер" жамоаси билан куч синашишди. Ўйин 3:1 ҳисобида ЎзбекистонU-18 терма жамоасининг ғалабаси билан тугади. Терма жамоамиз таркибида голларга Бобур Собиров, Отабек Жўрақўзиев ва Абдулла Ғайбуллаев муаллифлик қилди.

Тошкентдаги йиғин 28 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!