Ўзбекистон U20 терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон У20 терма жамоаси 27 январдан бошлаб Миллий футбол марказида ўқув-йиғин машғулотларига киришган эди.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги терма жамоа 1 феврал куни "Олимпик Мобиуз" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 3-2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Терма жамоа йиғиннинг иккинчи қисмини 2–10 феврал кунлари Хитойда ўтказади. Терма жамоамиз 4–9 феврал кунлари Хитой У-20 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Ушбу йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!