Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси “CAFA U-19 futsal championship 2022” мусобақасида иштирок этади

Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 12-19-феврал кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган CAFA чемпионатида иштирок этади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Эрон, Қирғизистон ва Aфғонистон терма жамоалари иштирок этади. Регламентга кўра, ҳар бир жамоа тўрттадан ўйин ўтказади. Энг кўп очко жамғарган жамоа ғолиб, деб топилади. Барча ўйинлар Бишкекдаги “Газпром” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Фурқат Хайруллоев шогирдлари турнирдаги илк учрашувини Тожикистонга қарши учрашув билан бошлайди.

photo_2022-02-07_15-02-14

1-тур | 12 февраль (шанба)
Ўзбекистон – Тожикистон
Эрон – Aфғонистон

2-тур | 13 февраль (якшанба)
Тожикистон – Эрон 

Қирғизистон – Aфғонистон

3-тур | 15 февраль (сешанба)
Aфғонистон – Тожикистон
Қирғизистон – Ўзбекистон

4-тур | 17 февраль (пайшанба)
Aфғонистон – Ўзбекистон
Эрон – Қирғизистон

5-тур | 19 февраль (шанба)
Ўзбекистон – Эрон
Тожикистон – Қирғизистон 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!