Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 та медал билан Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади

CHERY AUTO

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 

Tecno

Дзюдочиларимиз биринчи куннинг ўзидаёқ 9 та медал (3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) билан қитъанинг энг кучли жамоалари орасида ишончли етакчиликни қўлга киритдилар.

Бугун эса бошланган ишга чиройли якун ясалди. Финалда курашган 5 нафар дзюдочимизнинг бари ёрқин ғалабалар эвазига Осиё чемпионлигини расмийлаштирди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 14 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.  

Корея Республикаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалига эга Ҳиндистон терма жамоаси кучли учликка якун ясади. 

Ўзбекистон кадетлар ва ёшлар терма жамоалари тўрт кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра умумий ҳисобда 31 та медални қўлга киритди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
14/09/2025 20:14
Zo‘r!