Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижон ва Наманганда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Терма жамоамизнинг рақиблари 9 май куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.
Шу йилнинг 20 май куни Германиянинг Берлин U-18 жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюради. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси водийда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
21 май куни бўлиб ўтадиган учрашув Андижонда, 23 май кунидаги ўйин эса Наманганда ўтказилади. Мазкур ўйинлар орқали Отабек Ғуломхўжаев терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, турли ўйин услубларини амалда қўллаб кўриши режалаштирилган. Шу билан бирга бу учрашувлар водийдаги футбол мухлислари учун ажойиб футбол байрами сифатида ўтиши ҳам аниқ.
Фикрлар