Ўзбекистон ёшлари Уммон термасини ишончли ҳисобда мағлуб этди

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Равшан Ҳайдаров шогирдларига Уммон U-20 термаси рақиблик қилди. 

Қизиқарли кечган беллашувда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган ёшларимиз мусобақада "A" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда термамизга Индонезия, Ироқ ҳамда Сурия жамоалари рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!