Ўзбекистонга энг катта хавфни туғдириши мумкин бўлган форс!
Сардор Азмун Ўзбекистонга қарши сўнгги иккита баҳсни голсиз тарк этди. Ўтган мавсум "Рома"нинг захира ҳужумчисига айланиб қолган страйкер мазкур мавсумни жуда яхши кайфиятда бошлаб олган.
Хабарингиз бор, Азмун БАА'нинг "Шабаб Ал-Аҳли" клубига кўчиб ўтганди. У жамоа таркибида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 9 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилишга улгурди. Шу билан бирга, 1 та ассистни ҳам ўз номига ёздириб қўйди.
Фаолияти давомида охирги марта "Зенит" таркибида бир мавсум 10 та гол урган Сардор яна спорт формасини тиклаб олди. 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда уга кучлироқ эътибор қаратиш керак бўлади.
Фикрлар
Ангрендир туғилган жойи,
«Пахтакор»ни эркатойи,
Мухлисларнинг ёқимтойи,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Доим кулиб, олға юрган,
Кареяга голлар урган,
Гол урса хам, ютолмаган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Ватан учун берарди жон,
Билмадилар хеч бир инсон,
Йиғлаб кетган дилда армон,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Эх, Араблар йиғлаб қолган,
Ракибдан хам олқиш олган,
Мухлис кўз ўнгида қолган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Юртга қайт, Сашажон укам,
Мухлисларинг сенга малхам,
Устозларга қанот бўлиб,
Элга танит, Ўзбекни хам.
Сардор Азмунда.