Ўзбекистонга қарши 10-ўйин!
2015 йил Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказишди. Ушбу баҳсда Карлуш Кейруш шогирдлари Меҳди Торабининг ягона голи эвазига ютиб кетади. Шу билан биргаликда, учрашувда яна бир воқелик содир бўлади.
Беллашувни 23 ёшли Меҳди Тареми исмли ҳужумчи асосий таркибда бошлаганди. Бу футболчининг терма жамаодаги дебют ўйини ҳисобланади. Шундан кейин у ўзбекларга қарши барча турнирларда 9 маротаба тўқнаш келди.
Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги баҳсда жамоасининг иккинчи голини урган Тареми 9 та учрашувдан 3 марта дарвозамизни ишғол қилган бўлса, битта ассист ҳам амалга оширган.
Яқинлашиб келаётган учрашув футболчи учун Ўзбекистонга қарши 10-ўйин бўлади.
Фикрлар
Ангрендир туғилган жойи,
«Пахтакор»ни эркатойи,
Мухлисларнинг ёқимтойи,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Доим кулиб, олға юрган,
Кареяга голлар урган,
Гол урса хам, ютолмаган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Ватан учун берарди жон,
Билмадилар хеч бир инсон,
Йиғлаб кетган дилда армон,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Эх, Араблар йиғлаб қолган,
Ракибдан хам олқиш олган,
Мухлис кўз ўнгида қолган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?
Юртга қайт, Сашажон укам,
Мухлисларинг сенга малхам,
Устозларга қанот бўлиб,
Элга танит, Ўзбекни хам.