Ўзбекистонга қарши учрашувларда энг кўп гол урган 3 нафар эронлик футболчи
Хабарингиз бор, бир неча соатдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилади.
Таъкидлаш керак, Эрон терма жамоаосининг Ўзбекистонга қарши беллашувлардаги энг яхши тўпурлари Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Али Даеи ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири "оқ бўрилар"га қарши ўйинларда 3 тадан гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, мазкур футболчиларнинг икки нафари (Сардор Азмун ва Меҳди Тареми) бугунги беллашувда майдонга тушиши кутиляпти.
Ўзбекистон - Эрон қарама-қаршилиги бироздан сўнг, аниқроғи 19:00 да старт олади
Фикрлар