Ўзбекистонга йирик ҳисобда ютқазган Сингапур мураббийи: Саудия Арабистони билан ўйинда ижобий натижа қайд этишни истаймиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида Сингапур билан куч синашди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида сингапурликлар бош мураббийи Тацума Йошида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимизга қарамай, футболчиларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Ҳолатимиз аввалги учрашувдан яхшироқ эди.

Рақиб бундан кўпроғини қила олиши мумкинлигини исботлади. Бизга нималар етишмаганини ўрганишимиз лозим. Мазкур беллашувда мураббий сифатида тажрибам етишмади. Бу ўйиндан чиқаришимиз керак бўлган хулосаларимиз кўп. Мағлубиятни тезроқ унутган ҳолда кейинги турга эътибор қаратишимиз даркор.

Кейинги баҳс Саудия Арабистонига қарши. Футболчилар унгача дам олишлари лозим. Мезбонлар билан беллашувда ижобий натижа қайд этишни истаймиз. Чунки бу биз учун охирги ўйин бўлади, - деди Сингапур мураббийи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Фаридун Камолов
09/06/2021 08:41
Shunday qil ukajonim
Raxim Maxmud
08/06/2021 20:53
Дуранг у́йна.
&
Ашуров Бахтийор
08/06/2021 19:27
Сингапурга омад!