Ўзбекистонлик футболчининг голи эвазига унинг клуби тарихий рекорд қайд этди!

  • 14 декабря, 13:36
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бу ҳафта "Персеполис" Остон Ўрунов урган ягона гол эвазига "Пайкан"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба жамоага нафақат турнир жадвалида муҳим очколар олиб келди, балки Эрон чемпионати тарихида янги рекорд ҳам қайд этилди.

Про лига тарихида "Персеполис" ҳеч бир жамоани "Пайкан"ни мағлуб этганидек кўп марта ютмаган. Ҳозирга қадар Теҳрон клуби ушбу рақибга қарши ўйинларда жами 92 очко тўплаган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича барча жамоалардан анча олдинда бормоқда.

Tecno

Қайд этиш жоизки, "Пайкан" чемпионатнинг 25 мавсумининг 5 тасида иштирок этмаган. Агар жамоа барча мавсумларда қатнашганида, мазкур рекорд янада юқори бўлиши мумкин эди.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳаракат қилаётган  жамоа "Алюминиум"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 17:45'да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию