Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди

Ушбу семинар 2020 йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. 

Унда 16 та мамлакатдан ҳакамлар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистондан Валентин Коваленко, Илгиз Танташев ҳамда Азиз Асимов каби реферилар VAR тизими бўйича ўтказилган семинарда қатнашишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

Ҳакамлар семинар давомида VAR тизими бўйича амалий ва назарий билимларга эга бўлишди. Ушбу тизимнинг афзалликлари, учрашувлар давомида мазкур тизим бўйича иш олиб боришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида батафсил маълумот берилди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур семинарда инструктор сифатида Дэвид Эллерей (Англия), Али Ал Траифи (Саудия Арабистони), Субҳиддин Мохд Салоҳ (Малайзия), Хани Баллан (Қатар) ва Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон) иш олиб боришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
22/07/2019 17:07
Тузукрок камераси йукку, VAR га йул булсин.
Олдин сифатли т-ция ва повторни йулга куйиб олишимиз кейин VAR тизими хакида уйласак буларди, хамларимизни эса аввало халолликга укитиб бир дам (кучлирок корига)солдириб куйишса хам буларди.
&
Фан
22/07/2019 17:10
*хакамларимизни