Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро учрашувларга тайинлов олди
Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит Осиё Чемпионлар лигаси ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақалари доирасидаги навбатдаги учрашувларда фаолият олиб боради.
17 февраль куни Малайзиянинг Жоҳор шаҳрида бўлиб ўтадиган "Жоҳор Дарул Тазим" (Малайзия) — "Виссел Кобе" (Япония) жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.
Ҳакамлар таркиби:
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин
Тўртинчи ҳакам: Аскар Нажафалиев
VAR ҳаками: Ахрор Рисқуллаев
AVAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов
Шунингдек, 17 февраль куни Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ал Ҳусейн" (Иордания) — "Истиқлол" (Эрон) жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилган.
Ҳакамлар таркиби:
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шайусупов, Акмал Ғиёсов
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
AVAR ҳаками: Акобирхўжа Шукруллаев
Фикрлар