Ўзбекистонлик ҳакамларга VAR бўйича семинар ўтказилмоқда

ВАР тизимини Ўзбекистонда жорий этиш ва ўзбекистонлик мутахассисларга ушбу тизимни ўқитиш бўйича жорий йилда бир қатор ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (Видео Ассистент Рефери) видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича навбатдаги назарий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган майдондаги машғулотларда, семинар қатнашчилари ФИФА 2020 ВАР симуляторидан фойдаланган долзарб мавзуларда, хусусан жарима майдончасидаги қоида бузишлар, офсайд, тактик қоидабузарликлар бўйича ўз малакаларини оширди.

Бундан ташқари, уларга ВАР қайси ҳолатда ҳакамлик жараёнига бевосита таъсирини ўтказа олиши, бош ҳакамга такрорий вазиятни томоша қилишни маслаҳат бериши ёки нотўғри қилинган қарор ҳақида хабардор этиши бўйича тавсиялар берилди.

Ҳакамларимиз ВАР кўникмаларини тўлиқ ўзлаштиришлари учун яна бир қанча назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган. Семинарни ФИФА инструктори - Фарҳод Абдуллаев олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!